Шу дарёси орқали Туркистон вилоятининг Сузақ туманига 1,5 миллиард куб метрдан ортиқ сув юборилди

ASTANA. Kazinform – Жамбил вилоятидаги Тасўткел сув омборидан сув жўнатилди. Бу ишлар ўтган йилнинг сентябрь ойида бошланиб, жорий йилнинг апрель ойи охиригача атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича сув ўтказиш тадбирлари доирасида амалга оширилди. Бу ҳақда ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги хабар берди.

Более 1,5 млрд кубометров воды направили по реке Шу в Созакский район Туркестанской области
Фото: ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги

Сузақ туманига февраль ойида сув келган. Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги Қирғиз Республикасидаги ҳамкасблари билан керакли ҳажмни таъминлаш бўйича бир қанча музокаралар ўтказди.

ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитовнинг топшириғига кўра, «Қазсушар» давлат корхонасининг Жамбил филиали ҳамда Шу-Талас ҳавза инспекцияси мутахассислари Шу дарёси водийсида мониторинг ўтказиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида сувни буриш ишлари натижалари билан танишди. Ишчи гуруҳ Сузақ туманидан ташқари, Жамбил вилоятининг Шу, Мўйинқум ва Сарису туманларида ҳам бўлди.

Бундай ҳажмдаги сув Сузақ туманига беш йил ичида биринчи марта етиб келди ва маҳаллий аҳоли вазирликка ўз миннатдорчилигини билдирмоқда.

“Туман аҳли номидан сув етказиб берилаётганидан хурсандчилигимизни билдираман. Жазирама иссиққа қарамай, сув етказиб бериш ишларини давом эттираётган ва жойларга бориб, вазиятни кузатаётганларга миннатдорчилик билдирамиз”, — дейди Созоқ туманида яшовчи Ришат Танатов.

Жорий йилда Вазир Нуржан Нуржигитовнинг топшириғига кўра, Шу дарёсининг суви Сузақ туманига йўналтириладиган Фурманов айланма каналини ҳам тозалаш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар