Шотландия фуқаросини ўзининг электромобили “ўғирлаб кетди”

Шотландия фуқаросини ўзининг электромобили “ўғирлаб кетди”
Фото: Midjourney

Глазголик ҳайдовчи электр машинасини тўхтата олмади. Ҳаракатланаётган машинада қулфланганидан кейин у ёрдам сўраб полицияга мурожаат қилган, деб хабар беради Kazinform агентлиги Euronewsга таяниб.

Шотландиялик эркак ўзининг электромобили томонидан "ўғирлаб кетилганини" даъво қилмоқда. 53 ёшли Брайан Моррисоннинг сўзларига кўра, унинг янги ҳашаматли EV буйруқларга жавоб бермаган ва "ўз-ўзидан" ҳайдашни бошлаган. Ичкарида қулфланган машина эгаси 999 рақамига марожаат қилган.

Ҳодиса у ишдан уйга қайтаётганида содир бўлган. Унинг сўзларига кўра, электромобилнинг тормозлари ишламай қолган. MG ZS EV машинаси эса шаҳар йўллари бўйлаб соатига тахминан 50 километр тезликда ҳаракат қилган.

"Мен тормоз босишга қарор қилганимда нимадир нотўғри эканлигини тушундим, лекин машинани тўҳтата олмадим. Кейин мен тормоз прокладкаларининг овозига ўхшаш товушни эшитдим, лекин бу янги машина бўлгани учун улар билан бундай муаммо бўлиши мумкин эмас деб ўйладим. Мен ҳаракатланаётган машина ичида қулфланган эдим, шунинг учун ҳатто сакраб ҳам чиқолмадим", – дея қўшимча қилди у.

Йўлда светофор ва бир қанча айланма йўллар борлигини тушуниб, пиёдаларни уриб юборишидан қўрқиб, охир-оқибат ҳайдовчи қутқарув ҳизматига қўнғироқ қилган.

“999 (Буюк Британия фавқулодда хизмати) рақамига қўнғироқ қилганимда, улар полицияни ёрдамга юборишди ва мен билан муаммони ҳал қилишга уринган бир нечта муҳандислар боғланишди. Операторлар бунга биринчи марта дуч келишгани учун нима қилиш кераклигини билмай қолишди”, – деди ҳайдовчи.

Операцияда учта полиция машинаси иштирок этган. Офицерлар дастлаб Моррисондан машина калитни фургон ойнаси орқали ташлашни сўрашган. Улар двигательни шу тарзда ўчириб қўйишга умид қилишган, аммо бу ёрдам бермаган. Шундан сўнг улар ҳайдовчидан қувват тугмасини уч марта босиб двигательни зарурий ўчиришни сўрашган, бу ҳам муваффақиятсиз бўлган.

Шундан сўнг полиция Брайаннинг электромобилининг йўлини тўсиб қўйишга қарор қилди, шунда у микроавтобусининг орқа қисмига урилди. Шундан кейингина электромобиль тўхтади. Моррисоннинг суғурта компанияси ҳозирда ҳодиса юзасидан тергов олиб борилаётганини айтди.

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот хизматлари маълумотларига кўра, ҳечким жабрланмаган, бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олди олинган.

Сўнгги хабарлар