Шосседаги велоспорт бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистондан кимлар иштирок этади

ASTANA. Кazinform – Шосседаги велоспорт бўйича Қозоғистон терма жамоаси мураббийлар штаби бўлажак Осиё чемпионатида иштирок этадиган спортчилар номини маълум қилди.

велоспорт
Фото: Kazinform

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, қитъа чемпионати 7-16 февраль кунлари Таиланднинг Пхитсанулок шаҳрида бўлиб ўтади.

Эркаклар жамоаси: Дмитрий Груздев, Евгений Федоров, Игорь Чжан, Антон Кузьмин, Даниил Марухин.

Аёллар жамоаси: Рината Султанова, Махаббат Умитжанова, Ангела Соловьева, Марина Курносова, Ақпейил Ўсим, Фаина Потапова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ оғир атлетикачи Алексей Чуркин Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар