Шинжон ҳукумати сайёҳлар оқимини 300 миллион кишига етказмоқчи
ASTANA. Kazinform - Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном райони (ШУАР) раҳбарияти минтақага йиллик туристлар оқимини 300 миллион кишига етказмоқчи. Бу ҳақда ШУАР халқ ҳукумати ҳисоботида айтилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳужжатда трансчегаравий туризм учун тажриба зоналари ва туризм соҳасида трансчегаравий ҳамкорлик зоналарини яратиш бўйича ишларни кучайтириш, шунингдек, Шинжонда йиллик туристлар оқимини 300 миллион кишига етказиш зарурлиги қайд этилган.
Ўтган йили Шинжон-Уйғур автоном районига 265 миллионга яқин сайёҳ ташриф буюрган. ШУАРга сайёҳлар оқими ўтган йилга нисбатан 117 фоизга ошди.
ШУАРнинг туризмдан тушган даромади 296,7 миллиард юанни (тахминан 41,78 миллиард доллар – таҳр.) ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил декабрь ойида Урумчи шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) “2023 йил туризм йили” форуми бўлиб ўтган эди.