Шимолий Қозоғистон вилояти деҳқонлари жорий йилда 3,7 миллион тонна ғалла йиғиб олди
Жорий йилда Шимолий Қозоғистон вилояти деҳқонлари гектарига 11,1 центнер ҳосил олиб, 3,7 миллион тонна ғалла йиғишга муваффақ бўлди, бу бутун республика бўйича ялпи ҳосилнинг 20 фоизидан ортиғини ташкил этади. Бу ҳақда Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокими Гауез Нурмуҳамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

- Қишлоқ хўжалиги Шимолий Қозоғистон вилоятини ривожлантиришнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича мамлакатимизда етакчилардан биримиз. Жорий йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 80,4 миллиард тенге бўлган 27 лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу соҳага жалб этилган инвестициялар ҳажми 200 миллиард тенгега етади. Қозоғистон қишлоқ хўжалигига йўналтирилган инвестицияларнинг чорак қисми шимолий минтақага тўғри келади. Вилоятда ҳар йили ғалла фонди 4 миллион тоннага тўлдирилиб борилади, бу эса республикадаги умумий ҳосилнинг 20 фоиздан ортиғини ташкил этади. Вилоятда 7 миллион гектардан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерлари мавжуд бўлиб, шундан 5 миллион гектар мамлакатда энг юқори сифат кўрсаткичига эга экин майдонларидир. Бу йил бутун мамлакат фермерлари учун жуда оғир бўлди. Бироқ фермерлар гектарига 11,1 центнер унумдорлик билан 3,7 миллион тонна ғалла йиғишга муваффақ бўлди, бу бутун республика бўйича ялпи ҳосилнинг 20 фоиздан ортиғини ташкил этади”, - деди Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокими Гауез Нурмуҳамбетов.
Вилоят раҳбари Шимолий Қозоғистон вилояти киритилган ўғитлар ҳажми бўйича республикада биринчи ўринда туришини такидлади. Қолаверса, бундан 3-4 йил аввал фермерлар атиги 5-6 турдаги ўғитлардан фойдаланган бўлса, ҳозир 50 дан ортиқ турли ўғитлар мавжуд.
- Вилоят фермерлари машина-трактор паркини мунтазам янгилаб бормоқда. Йилига 2 мингдан ортиқ техника харид қилинса, йил бошидан буён вилоят фермерлари томонидан қиймати 73 миллиард тенгега 2 минг 545 дона техника харид қилинди. Сут чорвачилиги жадал ривожланиб, республика ҳажмининг 10% дан ортиғини беради. Сўнгги йилларда вилоятда жами 16,5 минг бош сигир боқиладиган 30 та сут-маҳсулотлари фермаси ишга туширилиб, мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида кейинги 5 йилда ташкил этилган фермер хўжаликларида сут ишлаб чиқариш 33,2 фоизга ёки 59,1 минг тоннага, умуман вилоят бўйича сут ишлаб чиқариш 19 фоизга ёки 101,1 минг тоннага ошган. Бугунги кунда Шимолий Қозоғистон вилояти тажрибаси бутун республика бўйлаб кенг тарқалмоқда. Гўшт етиштиришда “ЕМС Агро” МЧЖнинг чўчқачилик фермаси 200 минг бошга кенгайтирилмоқда. Келажакда завод Қозоғистондаги энг йирик чўчқачилик хўжалигига айланади ва МДҲда 20 та йирик корхоналар қаторига киради. Парранда гўштини тўлиқ импорт ўрнини босиш учун вилоятда қуввати 6,5 минг тонна бўлган 2 та парранда гўшти заводи қурилди. 10 минг тонна қувватга эга яна бири қурилмоқда”, - дея қўшимча қилди Гауез Нурмуҳамбетов.