08:11, 06 Март 2023 | GMT +6
Шавкат Раҳмонов расман энг яхши мағлубиятсиз UFC жангчисига айланди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик жангчи Шавкат Раҳмонов расман UFCда бенуқсон муваффақиятга эришди, дея хабар бермоқда Kazinform Sports.kz порталига таяниб.
У АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган «Номад» UFC 285 турнирида америкалик Жефф Нилни учинчи раундда нокаутга учратиб, ўз рекордини 17:0 га оширди.
Бу ҳозирда UFC рўйхатидаги барча мағлубиятсиз жангчилар орасида энг яхши кўрсаткичдир. Бу муваффақият эвазига Шавкат Раҳмонов Мовсар Евлоев (16:0) ва Умар Нурмагомедовни (16:0) ортда қолдирди.
Шуни ҳам айтиш керакки, Шавкат барча жангларини асосий рақибларига нисбатан муддатидан олдин якунлади.
Фото: sports.kz