16:50, 26 Июн 2022 | GMT +6
Шавкат Раҳмонов америкалик UFC устасини муддатдан аввал мағлуб этди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик файтер Шавкат Раҳмонов (15:0) UFCдаги тўртинчи жангида ғалаба қозонди, деб хабар беради Kazinform.
У Лас-Вегасда (АҚШ) бўлиб ўтган UFC on ESPN 38 турнирида америкалик рақиби Нил Магнини (26-8) мағлуб этди.
Жанг уч раунд давом этиши керак эди, бироқ Раҳмонов рақибига қарши бўғиш усулини муваффақиятли қўллаганидан сўнг, жанг иккинчи раундда якунланди.