19:10, 22 Август 2022 | GMT +5
Шарқий Қозоғистонда саклар подшоси отининг тилла безаклари топилди
ÓSKEMEN. Kazinform - Шарқий Қозоғистон вилоятининг Курчим туманида олиб борилган археологик қазишмалар чоғида от жабдуқлари учун тилла тақинчоқлар топилди, деб хабар бермоқда Kazinform.
Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги маълумотларига кўра, вилоятда қазиш ишлари олиб бораётган археолог Зейнолла Самашев гуруҳи навбатдаги илмий кашфиётни амалга оширди. Олимлар Қурчим туманидаги ҳудудни қазиш чоғида от жабдуқлари учун тилла тақинчоқлар топди.
«От сак қабиласидан бўлган подшоҳга тегишли эканлиги аниқланди. Бу жуда чиройли безак. Афсуски, қўрғоннинг ўзи талон-тарож қилинган, аммо иккита яширин жой сақланиб қолган. Шунингдек, биринчи марта йўлбарс овлаётган овчи тасвирланган металл узанги топилди. Бу осори-атиқалар Ўскемендаги музейга қўйилган»
, — деди вилоят губернатори Даниал Ахметов.
Бундан ташқари, археологлар мусиқачи-жангчи суратини ва қадимий мусиқа асбобларини топдилар. Улар Тарбағатай туманидаги Елеке гил водийсидаги қўрғонлардан бирида топилган.
«Қазилма ишлари ҳамон давом этмоқда. Сентябр ойида «Алтай – туркий дунёнинг олтин бешиги» халқаро форуми бўлиб ўтади. Шарқий Қозоғистоннинг маҳаллий тарихи ва археологияси дунёнинг илғор олимларини ҳайратга солмоқда», — деди вилоят раҳбари.