Шакира Қирғизистонда концерт беради

ASTANА. Кazinform — Дунёга машҳур колумбиялик қўшиқчи Шакира Бишкекда концерт беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Кazinform мухбири хабар берди.

Шакира
Фото: instagram.com/shakira

Қирғиз Республикаси президенти ишлар бошқармаси раҳбари Қанибек Туманбаев қўшиқчининг Қирғизистонга ташрифи ҳақида ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзган. Яккахон концерт янги «Бишкек Арена» стадионида бўлиб ўтади.

Маҳаллий ОАВ хабар беришича, томонлар ҳозирда концертни ташкил этиш шартлари ва шоунинг аниқ санаси бўйича музокаралар олиб боришмоқда.

Бундай жаҳон даражасидаги юлдузнинг келиши янги аренадаги иккинчи йирик мусиқий тадбир бўлади. Бунгача америкалик қўшиқчи Николь Шерзингер стадионда Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида чиқиш қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Тоқаев Садир Жапаровни Қирғизистоннинг Мустақиллик куни билан табриклади.