Шахмат: Каруанани мағлуб этган ўзбекистонлик Синдоров 5-турда Накамура билан куч синашади
TASHKENT. Kazinform — Кипрда давом этаётган Номзодлар турнирининг 4-турида ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров АҚШ вакили Фабиано Каруанани мағлуб этди, деб хабар беради UzA.
Мазкур муваффақиятдан кейин Жавоҳир 4 имкониятдан 3,5 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг якка пешқадамига айланди.

Ортда қолган 4-турда нидерландиялик Аниш Гири қора доналарда FIDE байроғи остида турнирда қатнашаётган россиялик Андрей Есипенкони доғда қолдирган бўлса, Вэй И(Хитой) – Хикару Накамура (АҚШ), Маттиас Блюбаум (Германия) – Праггнанандха (Ҳиндистон) қарама-қаршилигидаги баҳсларда муроса йўли танланди.
Бугун, 2 апрель куни турнир низомига мувофиқ дам олиш куни сифатида белгиланган. Эртага ўтказиладиган 5-тур мусобақасида Жавоҳир Синдоров қора доналарда америкалик Хикару Накамура билан куч синашади.

Номзодлар турнирининг аёллар мусобақасида қозоғистонлик Бибисара Асаубаева ва украиналик Анна Музичук 2,5 очко билан етакчилик қилмоқда.
4-турда Бибисара оқ доналарда хитойлик Тан Чжонги билан дурангга эришди. Музичук эса россиялик Катерина Лагнони мағлуб этди. Турнирнинг 5-турида Бибисара Асаубаева россиялик Катерина Лагно қаршилигини енгишга ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Синдоров ҳиндистонлик Праггнанандхани енгди.