Шахмат: Энг ёш жаҳон чемпиони Бибисара Асаубаева Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик шахматчи Бибисара Асаубаева Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. 17 ёшида энг ёш жаҳон чемпионига айланган Бибисара ташкилотнинг махсус сертификатини олди, деб хабар беради Kazinform.

«Қозоғистонлик Бибисара Асаубаева (2004 йил 26 февралда туғилган) аёллар ўртасида блиц бўйича энг ёш жаҳон чемпиони ҳисобланади. Бибисара 2021 йил 30 декабр куни Польшанинг Варшава шаҳрида 17 ёшида аёллар ўртасидаги блиц бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Бибисара ушбу чемпионатда тезкор шахмат бўйича 2-ўринни эгаллади.

Ҳал қилувчи ўйинларда Бибисара грузиялик тажрибали шахматчи – гроссмейстер Нану Дзагнидзе, унинг ҳамюрти Асел Серикбайни мағлубиятга учратиб, чемпионат ғолиби, халқаро гроссмейстер Александра Костенюк билан дуранг ўйнади.

Қозоғистон тарихида илк бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби Бибисара Асаубаева 2004 йил 26 февралда Таразда туғилган.

Бибисара аёллар ўртасида гроссмейстер (2019). Эркаклар ўртасида халқаро уста (2020). Блиц бўйича жаҳон чемпиони (2021).

Сўнгги хабарлар
telegram