Шахмат. Бибисара Асаубаева халқаро турнирнинг асосий фаворитини мағлуб этди
Россиялик шахматчи дунёдаги энг кучли гроссмейстерлардан бири ҳисобланади. Ҳозирда унинг ҳисобида 2739 очко бор.
Турнир шарҳловчиларининг фикрича, Бибисаранинг блиц бўйича жаҳон чемпиони бўлиши бежиз эмас. У ўзининг совуққонлиги билан Сергейнинг кучли ҳимоясидан ўта олди ва ғалаба қозонди.
Икки кучли шахматчининг ўйини турни ҳам мазмун, ҳам натижа жиҳатидан чиройли қилди. Бибисара аввалроқ интервьюларида ушбу турнирда Сергей Карякин ва Теймур Раджабовлар билан бирга ўйнашни хоҳлашини бир неча бор айтган эди.
Ўз навбатида россиялик гроссмейстер бу ердаги ягона мағлубиятидан уялмаслигини маълум қилди.
«Мен жуда яхши жаҳон чемпионига ютқаздим», - деди Карякин ўйиндан кейин.
Таъкидлаш жоизки, ушбу мусобақанинг мукофот жамғармаси 15 миллион рублни ташкил қилади. Унда дунёнинг энг кучли шахматчилари баҳслашмоқда. Улар орасида Бибисара Асаубаева, Сергей Карякин, Александр Грищук, Теймур Раджабов, Раунаку Садвани, Франсиско Вальехо, Владислав Артемьев, Екатерина Лагно ва бошқалар бор.