Шаҳрисабз шаҳри 2024 йилда ИҲТ туризм пойтахти деб эълон қилинди

Ўзбекистон раислигида онлайн режимда ўтказилган ИҲТ Туризм вазирларининг IV йиғилишида ИҲТга аъзо давлатлар туризм соҳаси раҳбарлари томонидан Шаҳрисабз шаҳри 2024 йил Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти туризм пойтахти этиб тасдиқланди.
Ушбу қарорни қабул қилишда 2000 йиллик тарихга эга ва ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси вакиллик рўйхатига киритилган қадимий Шаҳрисабзнинг бой маданий мероси, Ипак йўлида туризмнинг ривожланишидаги ўрни ва соҳани барқарор ривожлантириш салоҳияти инобатга олинди.
Қабул қилинган қарорда шаҳарда ва бутун Қашқадарё вилоятида туризм инфратузилмасини яхшилаш, экотуризм, этнотуризм ва бошқа йўналишларда салоҳиятни юксалтириш, ҳудуднинг номоддий меросини кенг очиб берувчи маданий тадбирлар, туризм тадбиркорлиги, шу жумладан, ёшларнинг фаоллигини ошириш бўйича алоҳида дастур амалга оширилиши режалаштирилган.
Муаллиф: Мадибек Джанибеков