Сербиядаги турнирда қозоғистонлик теннисчи чемпион бўлди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Жибек Қуламбаева Сербиянинг Куршумлия-Баня шаҳрида бўлиб ўтган ITF W15 турнирида ғолиб бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Дунёнинг 447-чи, ушбу мусобақанинг 1-ракеткаси Ж.Қуламбаева жаҳон рейтингида 771-ўринни эгаллаб турган грециялик Элени Христофи билан бош соврин учун баҳслашди.

Қозоғистонлик теннисчи 6:3, 6:1 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Жибек Қуламбаева чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Ролан Гаррос турнирида 16 ёшли теннисчи билан ўйнаши ҳақида ёзган эдик.


Сўнгги хабарлар