11:29, 21 Май 2019 | GMT +6
Сайрамда 21 гектар иссиқхона барпо этилади
САЙРАМ. Kazinform - ҚР Бош вазири Асқар Маминнинг Туркистонга қилган ташрифи чоғида вилоят ҳокимлиги ва Польшанинг POLCOTTON LTD компанияси ўртасида Сайрам туманида 21 гектар жойга иссиқхона мажмуасини қуриш тўғрисида ўзаро англашув меморандуми тузилди. Бу ҳақда Kazinform вилоят рахбарининг матбуот хизматига ҳавола қилиб хабар беради.
Иссиқхона тўлиқ юқори технология билан таъминланади. Йирик лойиҳа икки босқичда амалга оширилади. Аввал 11 гектар майдонга эга иссиқхонани фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Иккинчи босқичда эса 9,5 га иссиқхона қурилади. Ҳозирда қурилиш-монтаж ишлари бошланган. Ивестицион шартнома имзоланиб, керакли асбоб-ускуналар етказилган.
Таъкидлаш жоизки, Cottonex компаниялар гуруҳи Туркистон вилояти Сайрам туманида юқори технологик иссиқхона қуриш лойиҳаларини қўлга олишни 2017 йилда бошлаган.