Сайлов жараёнини 641 нафар халқаро кузатувчи кузатади – ҚР МСК

ASTANA. Кazinform – 20 ноябр куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президент сайловини 641 нафар халқаро кузатувчи кузатиб боради, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Бугун соат 18.00 да 20 ноябр куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари Қозоғистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан кузатувчиларни аккредитациядан ўтказишни якунладик. Шундай қилиб, Президент сайловида 641 нафар халқаро кузатувчи иштирок этади. Улар орасида 10 та халқаро ташкилотдан 532 нафар, 35 та хорижий давлатдан 109 нафар кузатувчи бор», — деди Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров комиссия йиғилишида.

Унинг фикрича, халқаро кузатувчиларнинг иштироки сайловларнинг очиқ ва адолатли ўтишига хизмат қилмоқда.

«Шундай қилиб, биз халқаро мажбуриятларга содиқлигимизни, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан сайловлар бўйича доимий ҳамкорлигимизни тасдиқлашимиз мумкин», - дейди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар