Сайлов куни ниқоб тақиш тавсия этилади

None
ASTANA. Kazinform – сайловчиларга 19 март куни бўлиб ўтадиган Мажилис депутатлари сайловида ниқоб тақиш тавсия этилади. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Бош давлат санитария врачи Айжан Есмағамбетова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Республикамизда коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият барқарор. Бир кунда ўртача 100 тагача CОVID-19 ҳолати қайд этилади. Эпидемиологик баҳолаш матрицасига кўра, республика ва барча вилоятлар «яшил» зонага киритилган. Бундан ташқари, 7 та ҳудудда R кўрсаткичи 1 бирликдан юқори. Бу касалликнинг тарқалиши билан боғлиқ. Шу муносабат билан Бош давлат санитария врачининг қарорига кўра, R кўрсаткичи 1 дан юқори бўлса, аҳоли гавжум жойларда ниқоб тақиш тавсия этилади», – деди Айжан Есмағамбетова Марказий сайлов комиссияси йиғилишида.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram