Сайлов: Хорижий кузатувчиларни рўйхатга олиш якунланди

None
ASTANА. Кazinform – 19 март куни бўлиб ўтадиган Мажилис депутатлари сайловига хорижий кузатувчиларни рўйхатга олиш якунланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Сайлов тўғрисида»ги Конституциявий қонун нормаларига кўра, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан келган кузатувчиларни аккредитациядан ўтказиш маҳаллий вақт билан овоз бериш кунига 5 кун қолганида, яъни бугун, 13 март соат 18:00 да якунланади. Шу тариқа, соат 18:00да хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчиларни аккредитация қилиш муддати тўлиқ якунланди», — деди Нурлан Абдиров бугун комиссия йиғилишида.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар
telegram