Саудия Арабистони иш ҳафтасини қисқартиришни кўриб чиқмоқда
Ижтимоий тармоқлардаги сўровга жавобан вазирликнинг Тwitterдаги қўллаб-қувватлаш гуруҳи ҳозирда иш тизимини ўрганаётганини ва таътилни икки кундан уч кунга узайтириш масаласини кўриб чиқаётганини айтди.
Мумкин бўлган ўзгаришлар вазирликнинг даврий баҳолаши доирасида кўриб чиқилмоқда, бунда экспертлар иш ўринлари сонини кўпайтириш ва меҳнат бозорини маҳаллий ҳамда халқаро инвестициялар учун янада жозибадор қилиш йўлларини таҳлил қилади.
Иш ҳафтасини қисқартириш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси ҳам жамоатчилик муҳокамаси учун сайлов платформасида мавжуд.
Амалга оширилса, Саудия Арабистони Бирлашган Араб Амирликларидан кейин қисқароқ иш ҳафтасини жорий қилган иккинчи давлатга айланади.
2022 йил 1 январдан БАА янги 4 ярим кунлик иш ҳафтасига ўтди ва дам олиш кунларини жума-шанбадан шанба-якшанбага ўтказди. Жума кунлари жамоат ташкилотлари ва мактаблар фақат тушгача ишлайди.
БААнинг Шаржа шаҳрида ходимлар ҳафтасига уч кун, жумладан, жума, шанба ва якшанба кунлари дам олишади.
Шаржада тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий этилганидан бир йилдан кўпроқ вақт ўтгач, ҳукумат томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, ходимларнинг унумдорлиги, бахтиёрлиги ва руҳий саломатлиги 90 фоизга ошган.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, қисқароқ ҳафта ишлаган ходимлар орасида ишдан қониқиш даражаси 90 фоизга ошган, респондентларнинг 84 фоизи янги ислоҳотлар уларга иш ва ҳаёт мувозанатига эришишга ёрдам берганини айтишган.
Фото: AFP