Сариағаш деҳқонлари картошка экмоқда

TÚRKİSTAN. Кazinform – Сариағашлик фермерлар бир даладан икки марта ҳосил олмоқчи.

картоп
Фото: Сариағаш тумани ҳокимлиги

Сариоғаш тумани деҳқонлари эртапишар картошка экишга киришди. Биринчи бўлиб Қабланбек қишлоғида жойлашган “Ўскенбай” фермер хўжалиги иш бошлади.

Бу ерда 2 гектар майдонга “Реверия” навли картошка экилмоқда. Келгусида фермер 45 тонна маҳсулот етиштиришни режалаштирган.

Хўжалик раиси Ў.Рисмамбетов картошка ҳосилини йиғиб олгач, унинг ўрнига карам, булғор қалампири, кечпишар картошка етиштиришини таъкидлади. Яъни, сариағашлик деҳқонлар бир даладан йилига икки-уч марта ҳосил олади.

сарығаш
Фото: Сариағаш тумани ҳокимлиги

Умуман олганда, жорий йилда туман фермерлари томонидан 2,9 минг гектарга яқин майдонда картошка етиштириш мўлжалланмоқда. Улардан 1,8 минг гектарга эртапишар картошка экилади.

Сўнгги хабарлар