Самбо бўйича жаҳон чемпионати: Қозоғистонликлар биринчи куни 2 та олтин медални қўлга киритишди

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон пойтахти Тошкентда самбо ва жанговар самбо бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида қозоғистонлик спортчилар тўртта медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Мусобақа 12-14 ноябр кунлари бўлиб ўтади. Унда 50 та давлатдан курашчилар иштирок этади. Мусобақа тарихида илк бор 7 та вазн тоифасида совринлар ўйналмоқда.

Мусобақанинг биринчи кунида Қозоғистон терма жамоаси полвонлари 2 олтин, 1 кумуш ва 1 бронза медалини қўлга киритди. Эркаклар ўртасидаги финал баҳсида Жананиет Рахат (64 кг) тожикистонлик спортчи Хушқадам Хусравовни 8:0 ҳисобида мағлуб этди. Қизлар ўртасида 54 кг вазн тоифасида Гулдана Алмуханбетова мўғулистонлик курашчи Неҳитбаатар Баярмани 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мади Райхан жанговар самбо бўйича 98 кг вазнда кумуш медални қўлга киритди. Финалда жароҳати сабаб майдонга туша олмади. Шифокорлар спортчининг мусобақада иштирок этишига қаршилик кўрсатди.

Кундузги баҳсда Болатбек Раимқулов (58 кг) кураш олиб, бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик мутахассислар жаҳон чемпионади эркаклар ўртасида Болатбек Раимқулов (58 кг), Рахат Жананиет (64 кг), Нурбол Сериков (71 кг), Айдин Дартаев (79 кг), Еркебулан Калеш (88 кг), Марат Байқумаров (98 кг) Темирлан Колбайларга (98 кг дан юқори) ишонч билдиришган.

Қизлар ўртасида Аижан Жилқибаева (50 кг), Гулдана Алмуханбетова (54 кг), Маржан Бизақ (59 кг), Ажар Салиқова (65 кг), Дилдаш Қуришбаева (72 кг), Азман Амаева (80 кг) ва Араилйм Абенова (80 кг дан юқори) мамлакат шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлди.

Жанговар самбода Нуркен Домбаев (58 кг), Адилбек Сейисов (64 кг), Аманжол Нуралиули (71 кг), Нурлан Турғанбаев (79 кг), Умар Янковский (88 кг), Райхан Мади (98 кг) ва Мақсут Даирбаев (90 кгдан юқори) терма жамоага киритилган.


Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар