Самарқандга Рамазон ҳайитига берилган дам олиш кунлари 220 мингдан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган

TASHKENT. Uza. Kazinform – Самарқанд вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ҳамда Касаба уюшмалари федерацияси вилоят бўлими ташаббуси билан вилоятдаги туристик фирмалари томонидан 25 апрелдан 5 майгача «Рамазон» номли имтиёзли туристик пакет эълон қилинган эди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
None
None

Мазкур ташаббус натижасида белгиланган дам олиш кунлари Самарқандни 200 минг нафардан ортиқ маҳаллий сайёҳлар зиёрат қилди.

Самарқанд вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармасидан маълум қилинишича, мазкур лойиҳа доирасида Самарқанддаги муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларга киришда 20 фоизгача имтиёз берилган.

Рўза кунларида ташриф буюрган сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида ифторлик тадбирлари уюштирилиб, меҳмонхоналар, транспорт воситалари ва овқатланиш шохобчаларида ҳам имтиёзлар, чегирмалар қўлланилди. Бундан ташқари, бир қатор маданий дастурлар, кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди.

Жумладан, 1 май куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган «Фавворалар сайли» ҳамда Рамазон ҳайити тадбирларида сайёҳлар иштирок этиши учун шароитлар яратилди. Натижа ҳам кутилганидек бўлиб, сайёҳлар оқими сезиларли ортди. Айнан 5 кунлик дам олиш кунлари кўҳна кентга 200 минг 102 нафар маҳаллий ва 20 минг 11 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди.

Сўнгги хабарлар