17:26, 14 Июнь 2023 | GMT +5
Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти таълим вазирлари йиғилиши олдидан учрашув ўтказилди
TASHKENT. Kazinform – Туркий давлатлар ташкилоти таълим вазирлари йиғилишида Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия республикалари таълим вазирликлари раҳбарлари, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби иштирок этиши режалаштирилган, дея хабар беради Kazinform Халқ сўзи нашрига таяниб.
Вазирлар йиғилиши олдидан вазирликлар ишчи гуруҳларининг музокаралари ҳам ташкил этилиб, йиғилиш муҳокамаси учун муҳим масалалар ҳам белгилаб олинди.
Анжуманда кўҳна кентда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини таҳлил қилиш ва истиқболларини белгилаб олиш кўзда тутилган. Хусусан, қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, кадрлар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, халқаро таълим дастурлари ва лойиҳаларида биргаликда иштирок этиш масалаларини кўриб чиқиш шулар жумласидандир.
Туркий давлатлар ташкилоти таълим вазирларининг VII йиғилиши бугун бошланади.