08:51, 26 Апрель 2023 | GMT +5
Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда
TASHKENT. UzA-Kazinform - Самарқанд эшкак эшиш каналида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига старт берилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
Мусобақанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, халқаро байдарка федерацияси (ICF)вакили, каноэ ва байдарка бўлими директори Фуруя Тошика иштирок этиб, спортчиларга омад тилади.
Чемпионатда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Эрон, Ироқ, Таиланд, Қозоғистон, Тожикистон, Индонезия, Қирғизистон каби Осиёнинг ўндан ортиқ мамлакатидан 400 нафар спортчи қитъа чемпионлиги учун баҳс олиб боради.
Мусобақа 30 апрелга қадар давом этади.