Самарқанд шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

Самарқанд шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бошланади
Фото: UzA

25—30 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида блиц ва Рапид бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform агентлиги UzАга таяниб.

Бу йўналишдаги биринчи жаҳон чемпионати 2017 йилнинг 25-31 декабрь кунлари Ар-Риёдда, V жаҳон чемпионати эса 2022 йилнинг 25-31 декабрь кунлари Алмати шаҳрида бўлиб ўтган.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган VI жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси бир миллион долларни ташкил қилади. Унда Магнус Карлсен, Даниил Дубов, Нодирбек Абдусаттаров, Гукеш Доммаражу, Винсент Каймер, Шахриёр Мамедиёров, Ян-Криштов Дуда, Ю Яньи, Максим Вашье-Лаграв, Левон Аронян каби таниқли гроссмейстерлар иштирок этиши кутилмоқда.

Чемпионатнинг очилиш маросими 25 декабрь куни бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар