Самарқанд Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияга мезбонлик қилади

TASHKENT. Kazinform - 7-8 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказилади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
None
Фото: UzA

Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этилаётган ушбу халқаро тадбир БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг техник кўмагида бўлиб ўтади. Унда ўттиздан зиёд мамлакатлардан вазирлар ва дипломатлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар, молия институтлари, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Жаҳон банки, Ислом озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти, Осиё тараққиёт банки ва бошқалардан вакиллар иштирок этади.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, мазкур конференция доирасида Ўзбекистоннинг аграр тармоқни ислоҳ қилишдаги ютуқлари тақдим этилади. Шунингдек, «Ўзбекистон агроозиқ-овқат салоҳияти» кўргазмаси ва I Ўзбекистон агроозиқ-овқат инвестиция форуми ўтказилади. Форумда Германия, Италия, Исроил, Венгрия, Корея Республикаси, Польша, Озарбайжон, Қозоғистондан 50 дан зиёд компания қатнашади.


Сўнгги хабарлар