“Самарқанд нони” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

TASHKENT. Kazinform - Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг кўмаги билан жорий йилнинг 4 февраль куни дунёга машҳур “Самарқанд нони” географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

Самарқанд нони
Фото: ЎзА

“Адлия вазири Акбар Тошқулов Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Адиз Бобоевга “Самарқанд нони” географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномани топширди”, — деб ёзади мақола муаллифи.

“Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги қонунга кўра, товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич деб эътироф этилиб, унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.

Адлия вазирлиги географик кўрсаткичларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон давлат чегарасида жисмоний шахсларнинг ҳаракатланиш жараёнлари янада соддалаштирилиши ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар