Сальвадорда сув тошди, 11 киши ҳалок бўлди

Сальвадор
Фото: El Salvador

ASTANA. Kazinform – Сальвадорда юз берган сув тошқини оқибатида камида 11 киши, жумладан уч нафар бола ҳаётдан кўз юмди. Айни пайт мажбурий эвакуация давом этмоқда. Бу ҳақда El Salvador хабар берди.

Кучли ёғингарчилик 40 жойда кўчкига сабаб бўлган, юзлаб дарахтлар қулаган.

Ички ишлар вазири Хуан Карлос Бидегайн айтишича, 882 киши кўчирилган. Фавқулодда вазият ортидан 6 минг одамни сиғдира оладиган 117 бошпана ҳозирланган.

Қўшимча қилинишича, Сальвадор ҳукумати заиф ҳудудлардаги ҳолатни доимий равишда кузатиб боради, хавфли ҳудудлар аҳолисини мажбурий кўчириш шартига риоя қилишга чақиради.

Аввалроқ Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти қишлоқларида сув тошқини туфайли 300 та уй аҳолиси эвакуация қилингани хабар қилинганди. Сув тошқини 10 ёшли боланинг ҳаётига зомин бўлди.

Сўнгги хабарлар