С5+1 формати: Тошкентда Марказий Осиё вазирлари ва АҚШ Давлат котиби учрашади
Учрашувда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ Давлат котиби Майк Помпео иштирок этади.
«Қозоғистон С5+1 мулоқот форматини қўллаб-қувватлайди. Эртага биз Тошкентда С5+1 мулоқоти доирасида вазирлар учрашувида иштирок этамиз. АҚШнинг минтақавий лойиҳаларга узоқ муддатли иштирок этиши минтақа мамлакатлари иқтисодиётига инвестициялар ва технологияларни жалб қилишга ижобий таъсир кўрсатади», - деди ҚР Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди.
С5+1 мулоқот формати ҳақида Майк Помпео ҳам ўз муносабатини билдириб ўтди.
«C5 +1» форматидаги учрашув терроризм ва экстремизм муаммоларини хал қилиш бўйича ҳамкорлик соҳасидаги муваффақиятларини таъкидлаб ўтардим. Ушбу мулоқотда Қозоғистоннинг етакчи эканлиги қўйилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди», - деди у.
Муаллиф: Зарина Қаҳарман