13:21, 19 Июль 2022 | GMT +5
Сўнгги 5 йилда Ўзбекистон ГЭСлар сони бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади
TASHKENT. Kazinform – Сўнгги 5 йилда ишга туширилган янги ГЭСлар сони бўйича Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, расмий кўрсаткичларга кўра, Россияда жами 6 та, Тожикистонда 1 та, Қозоғистонда 3 та, Озарбайжонда 5 та, Беларусьда 2 та янги ГЭСлар ишга туширилган.
Бироқ Украина, Молдова, Грузия, Қирғизистонда янги ГЭСлар ишга туширилмаган.
Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда 11 та янги ГЭС қурилиб фойдаланишга топширилди, 9 та ГЭС таъмирланиб, янги қувват билан ишга туширилди.