Руминияда Қозоғистон киноси кунлари бўлиб ўтди

None
None
CONSTANZA. Kazinform - 2022-йил 18-март – Наврўз байрамини нишонлаш доирасида Руминиянинг йирик минтақавий марказларидан бирида Қозоғистон киноси кунлари бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Хусусан, «Томирис» ва «Уйга йўл» фильмлари намойиш этилди. Қозоғистон кинематографиясининг машҳур асарлари юқори баҳоланди ва Руминия жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирнинг очилишида ўтган йиллар давомида улкан ютуқларга эришган маданий алоқаларни чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди. 2020-2021 йилларда Қозоғистон ва Руминия томонидан икки давлат пойтахтларида «Қозоғистон» ва «Бухарест» майдонлари, қозоқ шоири Абай ва румин шоири Эминескунинг бюстлари очилиши, Руминиянинг турли минтақаларида маданият кунларини ўтказиш каби қатор муҳим лойиҳалар амалга оширилди.

Бундан ташқари, руминиялик томошабинлар эътиборига Қозоғистон табиати ва пойтахт меъморий тузилишига бағишланган 20 та картинадан иборат фотокўргазма тақдим этилди.


Сўнгги хабарлар
telegram