Рубио Исроилнинг Қатарга ҳужумларини қоралади

ASTANА. Кazinform — АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ғазо можаросининг келажаги ва маҳбусларни озод қилиш масаласини муҳокама қилиш учун якшанба куни икки кунлик ташриф билан Исроилга ташриф буюрди, деб хабар беради BBC.

Рубио
Фото: Kobi Gideon/GPO

Рубио Исроилнинг Қатардаги ХАМАС етакчиларига қарши ҳужумидан яна бир бор норозилигини билдирди, бироқ бу воқеа икки давлат ўртасидаги муносабатларга путур етказмаслигини ва уларнинг ҳамкорлиги мустаҳкамлигини айтди.

Душанба куни Қатарда араб ва ислом давлатларининг фавқулодда саммити бўлиб ўтади ва кейинги қадамлар муҳокама қилинади.

Рубио АҚШ президенти Дональд Трампнинг барча исроиллик маҳбусларни бир вақтнинг ўзида озод қилиш ва ХАМАСни бутунлай йўқ қилиш талабини такрорлади.

Давлат котибига кўра, Вашингтон ХАМАС гуруҳи қўлида сақланаётган 48 маҳбусни озод қилишни, уларнинг 20 нафари тирик бўлиши мумкин эканлиги ва Ғазони қайта тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқчи.

— Бўлар иш бўлди. Биз Исроил раҳбарияти билан учрашамиз ва келажакни муҳокама қиламиз, - деди Рубио сафар олдидан.

У Исроилнинг Ғазога ҳужумини қайта бошлагани ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.

Рубио, шунингдек, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби билан бирга махсус стеллага ташриф буюрди.

Эслатиб ўтамиз, Исроил 9 сентябрь куни Қатар пойтахти Доҳага ҳаво ҳужумларини уюштирган ва нишонлар ХАМАС гуруҳи сиёсий бюроси аъзолари бўлганини даъво қилган эди. Ушбу зарбалар натижасида 6 киши ҳалок бўлди. Улар орасида гуруҳнинг бош музокарачиси Халил ал-Ҳайянинг ўғли ва Қатар Ички ишлар вазирлиги ходими ҳам бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Қасим-Жомарт Тоқаев Исроил расмийларининг Доҳадаги ҳарбий ҳаракатларини қоралади.

Сўнгги хабарлар