10:40, 03 Ноябрь 2022 | GMT +5
Ўрта ер денгизида сув ҳарорати рекорд даражага кўтарилди
ASTANA. Kazinform - Ўрта ер денгизи ҳаддан ташқари исиб кетмоқда, олимлар бундай рекорд кўрсаткични биринчи марта қайд этишди: ноябр ойида сувнинг ҳарорати 23°C га етди, бу эса мавсумий меъёрларга нисбатан 5°C га юқори эканлигини англатади, деб ёзади Kazinform Euronews.com каналига таяниб.
Бу иссиқлик тўлқини бутун экотизимга таҳдид солади.
«Денгиз ҳайвонларининг баъзи турлари кўчиб кетади, айримлари эса умуман йўқолиб кетиши мумкин»
, - дейди океанолог Карина фон Шукман.
Ёзда Ўрта ер денгизи ҳавзасида жазирама иссиқ бўлди, юқори ҳароратдан энг кўп Франция қирғоқлари таъсир кўрсатди. Денгиз шунчалик иссиқки, баъзи денгиз ўсимликлари нобуд бўлмоқда. Олимлар вазият фақат ёмонлашиши мумкинлигидан хавотирда. Ўртача глобал ҳароратнинг кўтарилиши, иссиқлик тўлқинлари ва денгиз ҳароратининг кўтарилиши интенсивлиги ва частотаси ортиб бормоқда.
Глобал исиш ва иқлим ўзгариши йил сайин кучайиб бормоқда. Денгиздаги иссиқлик тўлқинлари қуруқликдаги об-ҳавонинг исиши туфайли юзага келади ва иқлим ўзгариши билан улар тез-тез ва узоқ давом этади.