Россияликлар Ўзбекистонга кўпроқ саёҳат қила бошлади

None
TASHKENT. UzA- Kazinform - Россиялик блогер ва журналистлар томонидан ўтказилган сўровнома натижасига кўра, Ўзбекистон 2023 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлар рўйхатига киритилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

«Lenta.ru» ёзишича, мутахассислар бир неча иштирокчи ўртасида сўров ўтказган. Ҳар бир иштирокчи учтадан вариант таклиф қилган.

Якунда энг кўп иштирокчи Туркияга овоз берган. Иккинчи ўринни Грузия эгаллаган бўлса, Ўзбекистон учинчи ўриндан жой олди.

Бирлашган Араб Амирликлари, Таиланд ва Миср ҳам кучли ўнликка кирган.


Сўнгги хабарлар
telegram