Россиялик чанғичи энди халқаро мусобақаларда Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади

None
ASTANA. Kazinform - Россиялик ёш чанғичи Александра Скороходова 2024 йилда Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги қишки Олимпия ўйинларида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда Алматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Александра миллий мусобақаларда, Қозоғистон Республикаси кубоги ва Қозоғистон Республикаси чемпионатида ҳамда 2024 йилда Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги қишки Олимпия ўйинларида иштирок этади.

Матбуот анжуманида Қозоғистоннинг тоғ чанғиси бўйича мураббийи, Алмати олий спорт маҳорат мактаби катта мураббийи Марк Шпарберг Александра Скороходова терма жамоага қандай қабул қилингани ҳақида сўзлаб берди.

«Александра Скороходова яхши натижа кўрсатгач, биз уни қабул қилдик. Ҳозирда у 16-17 ёшлар орасида энг кучлиларидан бири ҳисобланади. Биз ҳам спортчиларимизнинг савиясини ошириш учун олдик, чунки спортда кучли бўлиш учун ўзингдан кучлилар билан машғулот ўтказиш керак. У ўз фаолиятини биз билан давом эттиришга қарор қилди, чунки бугунги кунда дунёда нималар бўлаётганини ҳаммангиз биласиз. Ҳозир у биз билан машғулот ўтказмоқда ва Қозоғистон терма жамоасида ўйнаяпти», - дейди Марк Шпарберг.

Унинг сўзларига кўра, у умидли спортчи.

«Келажаги бор. У Россиянинг мутлақ чемпиони. Бизда ҳам ажойиб натижалар кўрсатмоқда. Юқори даражадаги мусобақаларда Александра иккинчи уринишида фақат еврокубок даражасидаги спортчиларга ютқазди. Натижада у 100 киши ичида 13-ўринни эгаллади», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Александра Скороходова жорий йилда Қозоғистон Республикаси фуқаролигини олган.

Муаллиф: Алма Муқанова
Фото: www.fgssr.ru

Сўнгги хабарлар