Россияда автобус ҳалокати: ўзбекистонлик йўловчилар орасида қурбонлар бор

Россиядаги автобус ҳалокатида ўзбекистонликлар ҳалок бўлди
Фото: Россиянинг Самара вилояти йўл полицияси

ASTANА. Кazinform - Россия Федерациясининг Самара вилоятида Қозоғистондан келаётган автобус ҳалокатга учради, қурбонлар бор, деб хабар беради Россия Федерацияси ИИВ Бош бошқармаси Давлат йўл инспекцияси.

Россия Ички ишлар вазирлигининг Самара вилояти Бош бошқармаси Давлат йўл инспекцияси бошлиғи Юрий Некрасовнинг маълум қилишича, 8 апрель куни тахминан соат 01:00 да Кинельский туманида автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Давлат автоинспекцияси томонидан тўпланган материалларга кўра, Урал-Муханово йўлининг 26-километрида SCANIA русумли автобус ҳайдовчиси тезликни ошириб, ағдарилиб кетган. 2 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди, 10 нафар йўловчи тиббий муассасага етказилди.

Бу автобус Қозоғистонда рўйхатдан ўтгани аниқланди. У Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган эди. Автобус Чимкент-Нижний Новгород йўналишида ҳаракатланаётгани маълум бўлди.

Воқеа жойида тезкор тергов гуруҳи, вилоят давлат йўл инспекцияси раҳбарияти ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бошқармаси ишламоқда.

Сўнгги хабарлар