Россияда сунъий интеллектдан фойдаланиш қоидалари ишлаб чиқилади
МОSKVА. Кazinform — Россияда сунъий интеллект (СИ) тизимлари билан ўзаро алоқа қилиш қоидалари рўйхати ишлаб чиқилади. Бу Россия ҳукумати томонидан тасдиқланган фуқароларнинг рақамли саводхонлик даражасини ошириш концепциясидан маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири Россия ОАВларига таяниб.
Ҳужжат фуқароларда кундалик ва профессионал фаолиятда рақамли технологиялардан хавфсиз ва самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.
Ҳужжатда концепция мақсадларига эришиш учун бир қатор вазифаларни ҳал қилиш кераклиги айтилган. Улар орасида СИ тизимлари билан ўзаро алоқа қилиш учун махсус қоидалар рўйхатини ишлаб чиқиш ҳам бор.
Хусусан, қоидалар таркибида чуқур қалбакилаштириш белгилари бор-йўқлигини текшириш усуллари, шунингдек, биометрик ва бошқа шахсий маълумотларни машина ўрганиш алгоритмларига ўтказишда хавфларни минималлаштириш чоралари мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Билл Гейтс AI билан боғлиқ хавфларнинг ортишидан хавотир билдирди.