Россияда колониядан қочган Ўзбекистон фуқароси 10 йилга озодликдан маҳрум этилди

TAMBOV. Kazinform — Ушбу шахс 2024 йил октябр ойида 2-сонли жазони ижро этиш колониясидан қочган олти маҳбусдан иборат гуруҳ таркибида бўлган. Қочганларнинг барчаси Марказий Осиё давлатларидан бўлган, улардан тўрт нафари ўзбекистонликдир, деб хабар беради ТАСС.

ҳибс
Фото: Polisia.kz

Қочганлар 2024 йил октябр ойи охирида Тамбов вилоятида қўлга олинган. Ўшанда полициячи қидирувдагиларнинг тавсифига мос келадиган эркакларни пайқаган. Айбланувчи қўлга олишда қаршилик кўрсатган, натижада полициячининг ўнг қўли синган. Ушбу жароҳат ўртача оғирликдаги тан жароҳати сифатида таснифланади.

«Суд судланувчини жиноят содир этишда айбдор деб топди ва уни қаттиқ тартибли колонияга 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди», — дейилади Тамбов вилояти прокуратураси хабарида.

Ўзбекистон фуқароси Россия Жиноят кодексининг 318-моддаси 2-қисми (ҳокимият мансабдор шахсига хизмат вазифаларини бажариши чоғида ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли зўрлик қўллаш) бўйича судланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик санъаткорнинг Россиядаги концертига рейд: Ўзбекистон Бош консуллиги сабабини маълум қилди.

Сўнгги хабарлар