Россияда фабрика галереяси қулаб тушди

NORILSK. ТАСС-Kazinform - Норильскдаги бойитиш фабрикаси ҳудудидаги майдалаш устахонада галерея қулаб ва бир неча киши ҳалок бўлди, деб хабар беради Kazinform ТАССга асосланиб.
None
None

«20 февраль куни Москва вақти билан соат 00:44 да биз майдалаш устахонанинг галереяси қулаб тушгани ҳақида хабар олдик. Тўрт кишини вайроналар остидан чиқардик. Улардан бири касалхонада вафот этди», - дейилади Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.

Ҳодиса содир бўлган пайтда бинода 8 киши ишлаган.

Агентлик маълумотларига кўра, икки киши хавфсиз жойга чиқиб кетишга улгурган. Кейин қутқарувчилар яна тўрт кишини вайроналар остидан чиқариб олишди. Ярадорлар дарҳол шифокорларга етказилган. Улардан бири касалхонада вафот этди.

«Биз яна икки кишини қидирмоқдамиз», - деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Қутқарув ишларига 181 киши ва 56 техника жалб қилинган.

Манбага кўра, одамларни қидиришга минтақадаги қаттиқ совуқ ва иншоотларнинг қулаш хавфи тўсқинлик қилмоқда. Бошқа манбага кўра, фабрикада битта эмас, балки учта галерея ва майдалаш марказининг омбори қисман вайрон қилинган.

Ҳодиса жойида вилоят прокуратураси саноат хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини текширади.


Сўнгги хабарлар