Россияда чет эллик фуқаролар учун махсус ҳуқуқий режим жорий этилади
«Миграция соҳасидаги хавфсизлик ва ҳуқуқий тартибни таъминлаш механизми самарадорлигини орттиришга мўлжалланган профилактик мазмундаги чораларнинг бири сифатида қонунга «Назорат қилинадиган яшаш манзили» - махсус ҳуқуқий режимини киритиш режалаштирлмоқда. Бу Россияда қолиш учун қонуний асоси йўқ, лекин маълум сабабларга кўра унинг ҳудудидаги муҳожирларга таалуқлидир», - деди марказ вакили.
Ички ишлар вазирлиги янги ҳуқуқий режим чет элликларга, масалан, депортация қилиш қарорларининг бажарилиши тўхтатилган ёки белгиланган жазони ўташ зарурати туфайли ва суд жараёнларида иштирок этиш учун Россиядан чиқиб кетиши чекланган чет элликларга нисбатан қўлланилишини тушунтирди.
«Роспетребнадзорнинг айрим санитария қоидаларига, шу жумладан ўзини изоляция қилиш режимига риоя қилишни буюрган ижтимоий хавфли юқумли касалликларга чалинган чет элликлар учун бундай режимни ўрнатиш масаласи кўриб чиқилмоқда», - дея қўшимча қилди агентлик.
ИИВ таъкидлашича, бундай кузатув остида бўлган чет элликларга бир қатор чекловлар қонуний равишда қўйилиши мумкин. Шунингдек, Россия Федерациясининг Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексига чет эл фуқароларининг махсус ҳуқуқий режимни бузганлик учун жавобгарликни белгилаш нуқтаи назаридан ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, ўтган йилнинг март ойида коронавирус пандемияси бошланганидан бери 1,6 миллионга яқин муҳожир Россияни тарк этмаган. Амалга оширилган чора-тадбирлар 400 мингга яқин кишининг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солишга имкон берди.
Муаллиф: Аяулим Алтинбек