Россияда автомобиль саноатини ривожлантиришнинг янги стратегияси тасдиқланди
МОSKVA.Кazinform — Россия ҳукумати 2035 йилгача автомобиль саноатини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири Россия Федерацияси ҳукумати веб-сайтига таяниб.
– Қабул қилинган бир қатор қарорлар туфайли саноат корхоналари ҳозирда барқарор ишламоқда. Ўтган йили уларнинг умумий ишлаб чиқариш ҳажми 830 мингта автомобилга етди. Бу санкциялар жорий этилган 2022-йилга нисбатан икки баравар кўп, — деди у.
— Ушбу соҳадаги чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳукумат автомобиль саноатини ривожлантириш бўйича янгиланган стратегияни тасдиқлади. Ҳужжатда асосий устуворликлар ва тегишли мақсадли кўрсаткичлар, жумладан, барча сегментларда ишлаб чиқариш ҳажмини икки баравар ошириш кўзда тутилган, — деди Россия ҳукумати раҳбари Россия Федерацияси Бош вазир ўринбосарлари билан учрашувда.
Эслатиб ўтамиз, Россия ижарасидан қайтариб олинган объектлар Бойқўнғирнинг туристик йўналишларига қўшилди.