08:59, 04 Ноябрь 2021 | GMT +5
Россияда ҳалокатга учраган Aн-12 самолёти бортида тўққиз киши бўлган
IRKUTSK. TASS. Kazinform - Чоршанба куни Иркутск вилоятида ҳалокатга учраган Aн-12 самолёти бортида тўққиз киши бўлган, дея хабар беради Kazinform ТASSга таяниб.
Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппарати раҳбарининг биринчи ўринбосари Aндрей Рябоволов Фавқулодда вазиятлар бўйича комиссия йиғилишида маълум қилди.
«Гродно авиа компанияси вакилининг сўзларига кўра, бортда тўққиз киши, жумладан, беш нафар экипаж аъзоси ва тўрт киши юк олиб кетаётган бўлган», — деди у.
Бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари олти кишининг жасади топилиб, экспертиза учун олиб келинганини қайд этди. Тўққиз нафардан тўрт нафари россиялик, учтаси беларусь ва иккитаси украиналик.