15:33, 26 Декабрь 2020 | GMT +5
Россияда 60 ёшдан ошган одамларни «Спутник V» вакцинаси билан эмлашга рухсат этилди
MOSKVA. TASS - Kazinform – Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 60 ёшдан ошган одамларни «Спутник V» вакцинаси билан эмлашга рухсат берди. Бу ҳақда Kazinform ТАССга асосланиб хабар бермоқда.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакцинани тиббий мақсадларда фойдаланиш бўйича кўрсатмаларга киритилган тузатишларни маъқуллади. «Спутник V» вакцинаси билан эндиликда 60 ёшдан ошган одамлар ҳам эмланиши мумкин», - деди Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко.
Шунингдек, у мамлакатнинг барча ҳудудларида оммавий эмлаш ишлари олиб борилаётганини таъкидлади.
Мурашконинг сўзларига кўра, таҳлиллар 60 ёшдан ошган қариялар учун эмлаш самарадорлиги ва хавфсизлигини исботлаган.
Эслатиб ўтамиз, Россияда коронавирусга қарши эмлаш 10 декабрдан бошланди. 14 декабр куни Мурашко ушбу дори Россиянинг барча ҳудудларига оммавий эмлаш кампанияси доирасида етказиб берилганини айтди.