Россия ва Беларусь бош вазирлари Қозоғистонга ташриф буюришади
«2023-йилнинг 25-27 сентябрь кунлари Астана шаҳрида «EXPO» халқаро кўргазмалар марказида «Иннопром. «Қозоғистон-2023» халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазмадан кўзланган мақсад саноат кооперациясини ривожлантириш, сармояларни жалб қилиш, савдо кооперациясини кенгайтириш ва жаҳон тажрибасини алмашишдан иборат», — деди у вазирликда ўтказилган брифингда.
Унинг сўзларига кўра, кўргазмада Қозоғистон ва Россиянинг асосий саноат компаниялари, шунингдек, Арманистон, Беларусь ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Покистон, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатларнинг алоҳида компаниялари ўз иштирок этади.
«Тадбирда олий мартабали меҳмонлар сифатида Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Михаил Мишустин ва Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченко иштирок этиши режалаштирилган», — деди Айбек Смадияров.
Муаллиф: Марлан Жиембай