Россия “Толибон”ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш масаласини кўриб чиқмоқда

Толибон
Фото: Global Look Press

ASTANА. Кazinform - Россиянинг тегишли идоралари “Толибон”ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, деб ёзади “Известия” нашри.

“Толибон" ҳаракатидан террорчи ташкилот мақоми олиб ташланиши бўйича масала Россия Ташқи ишлар, Адлия вазирлиги ва бошқа тегишли идоралар томонидан ўрганилмоқда”, — деб хабар қилди Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирлиги.

Қайд этилганидек, якуний қарорни мамлакат раҳбарияти қабул қилади.

2003 йилда БМТ Хавфсизлик Кенгаши “Толибон” ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритди. Худди шу йили Россия Олий суди “Толибон” ҳаракатини террорчи ташкилот деб тан олди.

2021 йил май ойида 2001 йилдан буён мамлакатда бўлган Америка қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилгач, ҳаракат аъзолари мамлакатнинг йирик шаҳарларига ҳужум қилиб, 15 августда Кобулга кириб, уруш тугаганини эълон қилдилар, 7 сентябрда эса муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида Қозоғистон расмийлари “Толибон” ҳаракатини тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга қарор қилган эди.

Сўнгги хабарлар