Россия олтин қазиб олишни 500 тоннагача оширишни режалаштирмоқда

МОSKVA. Кazinform – Россия табиий ресурслар ва экология вазири Александр Козлов Россия оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида мамлакат 2026 йилга келиб олтин қазиб олишни 500 тоннагача оширишни режалаштираётганини маълум қилди, деб хабар беради агентлик мухбири.

Золото обновило рекорд из-за протестов в Иране и скандала с главой ФРС США
Фото: Агибай Аяпбергенов / Kazinform

Вазир 2025 йил учун якуний рақамлар ҳали ҳисоблаб чиқилаётганини таъкидлади. Мутахассисларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йили Россияда тахминан 485 тонна олтин, 2,8 минг тонна кумуш ва 136 тонна платина гуруҳи металлари ишлаб чиқарилган.

Прогнозларга кўра, 2026 йилда Россияда олтин ишлаб чиқариш 480-500 тоннага, кумуш ишлаб чиқариш тахминан 3 минг тоннага, платина гуруҳи металлари ишлаб чиқариш эса 137 тоннага етади.

Ушбу маълумотларга асосланиб, олтин ишлаб чиқариш тахминан 3 фоизга, кумуш ишлаб чиқариш тахминан 7 фоизга ва платина гуруҳи металлари ишлаб чиқариш тахминан 0,75 фоизга ўсиши кутилмоқда.