Россия - Қозоғистоннинг стратегик иттифоқчиси – ҚР Президенти

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ХVII минтақалараро ҳамкорлик форумини очди ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга мурожаат қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, ўтган йили пандемия туфайли Қозоғистон ва Россия минтақалараро ҳамкорлик форуми қолдирилufy ‘lb.

«Пандемия оқибатлари ҳозир сезилмоқда. Биз форумни видеоалоқа орқали ўтказамиз. Сизга, азиз Владимир Владимирович, эпидемия тарқалишининг бошида мамлакатимизга кўрсатган ёрдамингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Россия дори -дармонларни текин етказиб берди, тест тизимлари билан таъминлади ва Қозоғистон фуқароларини эвакуация қилишда самарали ёрдам кўрсатди. Бир неча ҳафта давомида россиялик шифокорлар қозоғистонлик ҳамкасблари билан энг қийин минтақаларда елкама-елка ишлашди, касбий бурчини шараф билан бажаришди, тажриба ва билимлари билан бўлишишди «,-деди Қасим-Жомарт Тоқаев форум давомида.

«Бу даврдаги ҳамкорлигимизнинг алоҳида муҳим босқичи, сиз билан шахсий келишувимизга биноан, Қарағандидаги фармацевтика мажмуаси базасида Россиянинг» Спутник V« вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўлди. Буларнинг барчаси Россиянинг Қозоғистоннинг стратегик ҳамкори, иттифоқчиси эканлигини тасдиқлади «,-деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Россия ўртасида ХVII минтақалараро ҳамкорлик форуми Кокшетау шаҳрида бошланган. Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Россия Президенти Владимир Путин икки мамлакат минтақалараро ҳамкорликнинг XVII -форумида иштирок етмоқда.

Муаллиф: Aқбота Кузекбай


Сўнгги хабарлар