14:04, 06 Май 2020 | GMT +6
Россия коронавирус энг кўп тарқалган мамлакатлар бешталигига кирди
MOSKVA. TASS-Kazinform - Россия чоршанба куни Германияни ортда қолдириб, коронавирус инфекциясининг расмий тасдиқланган ҳолатлари бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллади, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
Россияда янги инфекцияларга қарши кураш бўйича федерал тезкор штабга кўра, ушбу касалликка чалинганлар сони 165 929 кишига етди.
Германияда, Роберт Кох институтининг хабар беришича, чоршанба куни эрталабки маълумот бўйича, жами 164 807 ҳолат аниқланган (бир кун олдин 163 860 эди).
Франция еттинчи ўринни эгаллаб турибди, расмий маълумотлар бўйчича мамлакатда 132 967 та ҳолат аниқланган. Аммо AFP агентлигининг маълум қилишича, ушбу юқумли касалликка чалинганлар сони 170 551 кишига етган.