Россия болаларга зажигалка сотганларни жаримага тортади

ASTANA. Кazinform - Жарима 3000 доллардан 6000 долларгача бўлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Россия болаларга зажигалка сотганларни жаримага тортади
Фото: pexels.com

Россия Давлат Думаси вояга етмаганларга зажигалка, баллон ва таркибида хавфли газ бўлган бошқа маҳсулотларни сотиш учун жарима солишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилади.

Таркибида газ бўлган маиший маҳсулотларни болаларга сотганлик учун (рўйхат ҳукумат томонидан белгиланади) юридик шахсларга 600 минг рубль (тахминан 6 минг АҚШ доллари), мансабдор шахсларга 300 минг рубль (тахминан 3 минг АҚШ доллари), жисмоний шахсларга 60 минг рубль (тахминан 600 АҚШ доллари) миқдорида жарима солинади.

Қонун 2025 йил 1 сентябрдан кучга киради.

2016-2023 йиллар давомида Россияда 817 нафар бола ва ўсмирлар таркибида газ бўлган маҳсулотлардан заҳарланиш оқибатида вафот этган. 2023 йилда 77 нафар вояга етмаган болалар вафот этган, улардан 33 нафари 14 ёшга тўлмаган.

Қонун кучга киргандан сўнг сотувчилар таркибида газ бўлган маҳсулотларнинг паспортини текширишлари керак бўлади. Ҳукумат масофавий сотиш вақтида харидорнинг ёшини текшириш усулини белгилайди. Бундан ташқари, суюлтирилган углеводород газини ўз ичига олган моддаларни тарғиб қилувчи ёки тасвирловчи маълумотларни тарқатишга чекловлар қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун бензин экспортига қўйилган тақиқни бекор қилгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар