Роналду жаҳон рекордини ўрнатди

ASTANA. Kazinform – Португалия терма жамоаси ва “Ал-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду профессионал ўйинлар сони бўйича мутлақ жаҳон рекордини ўрнатди.

Криштиану Роналду
Фото: championat.com

12 июнга ўтар кечаси Португалия ва Ирландия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди ва бу ўйинда 39 ёшли Роналду дубл қайд этди.

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) маълумотларига кўра, ушбу учрашув ҳужумчи учун проф даражадаги 1226-ўйин бўлди. Бу кўрсаткич бўйича у 1225 та ўйин ўтказган Бразилия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Рожерио Сенини ортда қолдирди.

Умумий ҳисобда, Роналду миллий чемпионатларда 698 та учрашувда иштирок этди. Португалиялик футболчи кубок турнирлари ва суперкубокларда 101 ўйин ўтказди. Криштиану халқаро клублар мусобақаларида 220 та, Португалия терма жамоасида эса 207та учрашувда майдонга тушди.

Сўнгги хабарлар